ZiyoNETdan yangilik

Имтиҳон билетлари!

ZiyoNET порталининг “Кутубхона” бўлимига 2016-2017-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактаблари, таълим қардош тилларда ўқитиладиган мактаблар, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 4-синфдан 9-синфгача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган табиий, аниқ ва ижтимоий ҳамда махсус фанлардан иборат босқичли назорат имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўпламлари жойлаштирилди.

А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ректорининг виртуаль қабулхонаси ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони давлат органлари, ташкилот ва муассасаларнинг фуқаролар билан доимий мулоқотини ўрнатиш бўйича ташкилий ишларнинг жадаллаштирилишига, мулоқотнинг замонавий технологияларга асосланган шаклларини жорий этилишига туртки бўлди.

ZiyoNET Ресурс маркази мутахассислари “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” IV – илмий-амаълий конференсияси иштирок этдилар

d01

“Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор ” шиори остида “Китоб байрами” ижтимоий, маънавий-маърифий тадбир 2016 йилнинг 26-28 май кунлари Ўзбекистон матбуоти ва ахборот агентлиги ва бир қатор тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда вилоят марказларида ўтказилади. 2016 йил 27 май куни Ўзбекистон миллий нашриёт-матбаа ижод уйи семинарлар залида  Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, нашриётлар ишини мувофиқлаштириш бошқармаси  вакиллари, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижод уйи етакчи муҳаррирлари, Журналистлар ижодий уюшмаси қошидаги мониторинг гуруҳи аъзолари, ZiyoNET портали бўлим бошлиқлари ва мутахассислари ҳамда ОАВ лариниг вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Амир Темурнинг 680 йиллиги викторинаси

А.Темур
Буюк саркарда, кучли ва марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси – Амир Темурнинг 680 йиллик юбилейи муносабати билан ўқувчи-ёшлар ўртасида викторина ўтказилмоқда.

Викторинада мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

Ўтказиш вақти: 2016 йилнинг 5 апрелдан 14 апрелгача.

Батафсил таниш учун бу ерни босинг.

 

«Меҳнат кодексини биласизми?» онлайн викторинасида иштирок этинг ва iPhone 6 соҳибига айланинг

240-400 Узб (2)

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Юридик клиникаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг йигирма йиллиги муносабати билан «Меҳнат кодексини биласизми?» онлайн викторинасини эълон қилади.