tanlov

«Янги Интернет ташаббуси» Танлови элъон қилинмоқда

IMG_8328

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги, Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини (АТК) ривожлантириш Фонди кўмагида ҳамда  UZINFOCOM Маркази ва бошқа ташкилотларнинг ташаббуси билан «Янги Интернет ташаббуси» Танлови йўлга қўйилганлиги эълон қилинмоқда.

II босқич «Билимлар Беллашуви» танлови ғолиблари билан танишинг

29-30 июнь кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Билимлар беллашуви” танловининг иккинчи босқичи –филология фанлари бўйича якуний натижалари маълум бўлди. Қуйида эса танлов ғолиблари рўйхати билан танишишингиз мумкин. Танловнинг аниқ фанлар бўйича якуний натижалари эса порталда бир муддат олдин эълон қилинган эди.

Скриншот (2016.07.08 15-33-20)

“Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси”- 2016 кўрик танлови ўз ниҳоясига етди

1

Ўзбекистон мустақилликка эришгач мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган эзгу ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Чунончи,  «Таълим тўғрисида»ги  Қонунин, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” шулар жумласидандир. Бинобарин, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларида эркин сўзлаша оладиган ва мавжуд кадрлар салоҳиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

«Билимлар Беллашуви» танлови ғолиблари билан танишинг

Маълумки, 16-17 июнь кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан аниқ ва табиий фанлар йўналиши бўйича “Билимлар беллашуви” танлови ўтказилди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозимки, филология фанлари йўналишлари бўйича эса 29-30 июнь кунлари ўтказилади. Қуйида ғолиблар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

 

Скриншот (2016.06.23 12-44-57)

Амир Темурнинг 680 йиллиги викторинаси

А.Темур
Буюк саркарда, кучли ва марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси – Амир Темурнинг 680 йиллик юбилейи муносабати билан ўқувчи-ёшлар ўртасида викторина ўтказилмоқда.

Викторинада мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

Ўтказиш вақти: 2016 йилнинг 5 апрелдан 14 апрелгача.

Батафсил таниш учун бу ерни босинг.

 

Конференция “Аниқ фанларнинг ўқитиш самарадорлигини ошириш ва таълим сифати индикаторларини амалиётга самарали жорий этиш муаммолари”

CkiRV4GLLkoЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ва Республика таълим маркази ҳамкорлигида 2016 йил 26-27 февраль кунлари  “Аниқ фанларнинг ўқитиш самарадорлигини ошириш ва таълим сифати индикаторларини амалиётга самарали жорий этиш муаммолари” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

«Навоийни биламизми» викторинаси ғолиблари

1370887834_8_5113f0e4bf0ae

Викторина ғолиблари аниқланди!

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги юбилейи муносабати билан жорий йилнинг 25 январидан 8 февралгача бўлган муддатда ташкил этилган Викторина ўз ниҳоясига етди.

Мамнуният билан викторина ғолибларини Сизга маълум қиламиз:

  • I ўрин – Асфандиёров Ж.М. (Самарқанд) 
  • II ўрин – Бахриддинова Г.Н. (Навоий) 
  • III ўрин – Норматова С.У. (Урганч тумани) 
  • III-ўрин – Атойев М.Н. (Бухоро)

Ғолибларни диплом ва совғалар кутмоқда!

Қўшимча маълумотларни fikr.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги юбилейи муносабати билан “Сўз мулкининг султони” мавзусидаги Викторина

1370887834_8_5113f0e4bf0ae

Сўз мулкининг султони, улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан Викторина ташкил этилмоқда.

Мазкур викторина талаблари ҳақида Fikr.uz сайтида батафсил маълумот берилган бўлиб, унда мактаб, Академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирок этадилар.

Ўтказиш вақти: 2016 йилнинг 25 январидан 8 февралгача давом этади.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва “Фаҳрий ёрлиқ”лар билан тақдирланадилар.
Бундай ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг азиз ўқувчилар. Шошилинг, саволларига жавоб беринг ва ғолиб бўлинг!

Конституция викторинаси ғолиблари

1449315932_tmb1

Мана барчамиз орзиқиб кутган дақиқаларга ҳам етиб келдик.

Викторинанинг сўнгги натижаларини аниқлаш жараёнида ўз мустақил фикри, билими ва ўзларининг тўғри жавоблари билан иштирок этган қуйидаги ўқувчи-ёшларимиз викторина ғолиблари деб топилдилар:

Saidsheyx – 1-ўрин

Gulhayojon – 2-ўрин

Azizaeg – 3-ўрин

Rebecca – рағбатлантирувчи ўрин

Викторина ғолибларини эришган ютуқлари билан табриклаймиз ҳамда келгуси ўқиш-ишларида ривожлар тилаб қоламиз!

Маълумотларнинг тўлиқ шакли билан fikr.uz сайтида танишишингиз мумкин

Диққат! Конституция куни муносабати билан UZINFOCOM Маркази томонидан танлов – викторина эълон қилинади.

000000003087

Ҳурматли ўқувчи-ёшлар!

Талаб ва истакларингизга биноан Конституцияга бағишлаб ўтказилаётган викторинамизнинг якунланиш муддатини 9 декабрга қадар узайтиришга қарор қилдик.

Натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, жавоблар аниқ тарзда йўлланмаган. Шу сабабли, жавобларингизни тўлиқ ва равшан ёзишни ва изоҳлаб беришингизни сўраймиз.

Натижалар 10 декабр куни куннинг иккинчи ярмида эълон қилинади.