Ta’lim

Имтиҳон билетлари!

ZiyoNET порталининг “Кутубхона” бўлимига 2016-2017-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактаблари, таълим қардош тилларда ўқитиладиган мактаблар, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 4-синфдан 9-синфгача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган табиий, аниқ ва ижтимоий ҳамда махсус фанлардан иборат босқичли назорат имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўпламлари жойлаштирилди.

“Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар” республика илмий-амалий конференцияси

images“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури вазифаларини муваффақиятли ечиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, инсон ва экология муносабатларини янги талқинда таълим олувчилар онгига етказиш йўлларини излаш, бу соҳадаги педагогик имкониятларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида 2016 йил 20 сентябрь куни “Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Eng yaxshi veb-sayt g’oliblari aniqlandi

O’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining 2016 yil 23 martdagi 76-sonli buyrug’iga asosan o’tkazilgan “Xalq ta’limi tizimidagi eng yaxshi veb-sayt – 2016” ko’rik-tanlovi g’oliblari tanlov.uzedu.uz saytida elon qilindi.

index

Mazkur ko’rik-tanlovda qatnashish uchun talabnomalar 2016 yilning 23 martidan 12 apreliga qadar tanlov.uzedu.uz sayti orqali qabul qilingan edi.

Ko’rik-tanlov uchta nominatsiya: “Eng yaxshi ta’lim muassasasi veb-sayti”, “Eng yaxshi o’qituvchi veb-sayti”, “Eng yaxshi tashkilot(muassasa) veb-sayti” bo’yicha tashkil etilgan edi. Ta’kidlash joiz, ushbu tanlovda ishtirok etish uchun topshirilgan arizalar soni o’tgan yillardagiga qaraganda 3 barobar ortgan va veb-saytlarga joylashtirilgan ma’lumotlar soni hamda sifati salmoqli darajada oshgan.

Мактаб бозорига тайёрмисиз?

Ўқиш бошланишига ҳали анча вақт бордек туюлади, лекин айнан ҳозир ўқув қуролларини олиш учун энг қулай вақт.
Биринчидан ҳали талаб кўп эмасдек, демак навбатлар ғам йўқ. Ундан ташқари, мактабдан олдин сизда жуда кўп қўшимча харажатлар бўлади, шунинг учун аста-секинлик билан ҳаракатни бошлаш тавсия этилади.
Фарзандингиз қайси мактабга боришига қараб танловда адашмаслик учун олдиндан мактаб учун жиҳозлар рўйхатини тузиш керак бўлади.

3f2f63

Ёз ўтмоқда соз

Халқ таълими вазирлиги томонидан 13 июл куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги таълим муассасаларида “Ўқувчи-ёшлар бўш вақтларининг мазмунли ташкил этилиши” мавзусидаги медиа-тур ташкил этилди.

DSC06672

II босқич «Билимлар Беллашуви» танлови ғолиблари билан танишинг

29-30 июнь кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Билимлар беллашуви” танловининг иккинчи босқичи –филология фанлари бўйича якуний натижалари маълум бўлди. Қуйида эса танлов ғолиблари рўйхати билан танишишингиз мумкин. Танловнинг аниқ фанлар бўйича якуний натижалари эса порталда бир муддат олдин эълон қилинган эди.

Скриншот (2016.07.08 15-33-20)

“Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси”- 2016 кўрик танлови ўз ниҳоясига етди

1

Ўзбекистон мустақилликка эришгач мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган эзгу ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Чунончи,  «Таълим тўғрисида»ги  Қонунин, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” шулар жумласидандир. Бинобарин, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларида эркин сўзлаша оладиган ва мавжуд кадрлар салоҳиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

«Билимлар Беллашуви» танлови ғолиблари билан танишинг

Маълумки, 16-17 июнь кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан аниқ ва табиий фанлар йўналиши бўйича “Билимлар беллашуви” танлови ўтказилди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозимки, филология фанлари йўналишлари бўйича эса 29-30 июнь кунлари ўтказилади. Қуйида ғолиблар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

 

Скриншот (2016.06.23 12-44-57)

Таълим тизимида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш

Информационные технологии в современном образовании

Таълим тизимида ислоҳотларни амалга оширишда ва ривожлантиришда. Ҳукуматимиз томонидан йилига мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10-12 фоизи сарфланди, бу давлат бюжетининг 35 фоизини ташкил этади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-4 фоиздан ошмайди.
Таълим тизимида йил сайин ривожланиб бораётган ахборот- коммуникация технологиялари, таълим жараёнини сифат ва мазмун жиҳатдан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилаётганлиги барчамизга маълум.

Интернет маданияти керак

image_image_954137

Ҳаётимизни ахборот ва технологияларсиз тасаввур этиш қийин. Шиддат билан ривожланиб, онгу шууримизни эгаллаган интернет хабарлари тафаккуримиз, дунёқарашимизни бойитди, ақлий қобилиятимизни янада ривожлантирди. Албатта, ҳар бир воқеликнинг икки томони бўлганидек, бу ривожланишнинг фойдали ва салбий томонлари ҳам яққол кўзга ташлана бошлади.

Билимлар беллашуви – 2016

DSC_7013Маълумки ҳар йили Халқ таълими вазирлиги томонидан тизимда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишини янада ривожлантириш, бошланғич синфлардан бошлаб ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини аниқлаш мақсадида умумтаълим муассасаларида умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашуви ўтказилиб келинади.

Билимлар беллашуви натижаларага кўра ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари рейтингини аниқланади.

1 июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»

Байрам муносабати билан Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорликда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини муносиб нишонлаш мақсадида 22 май кунидан 2 июнь кунига қадар “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида ўн кунлик байрам тадбирларини ташкил этишди.

1 июнь болаларни ҳимоя қилиш куни

Умумтаълим мактабларида бугун сўнгги қўнғироқ….

Мустақиллик йилларида муҳтарам Президентимиз томонидан таълим тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан, мактаб таълимини ривожлантириш, ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлодни тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари “Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз” шиори остида кўтаринки руҳда ташкил этилиб, тадбир моҳиятини битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олишга йўналтирилди. Тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирок этишди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқув йили сар-ҳисоб қилинди

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2015/2016 ўқув йили якунлари ва истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ф. Ахмедов, Ш. Эргашев, Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Данияров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлодни юксак билим ва тафаккурли, ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

“Boshlang’ich ta’limni modernizatsiyalash orqali o’quv-tarbiya jarayoni sifati va samaradorligini oshirish” Forumi

БошлангичТаълим

O’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi, Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi bilan hamkorlikda, yosh avlodni barkamol qilib tarbiyalash, boshlang’ich ta’lim yo’nalishida, jumladan, chet tillarni o’rganish tizimida olib borilayotgan ishlarning sifat va samaradorligini oshirish, tizimga zamonaviy pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng tatbiq etish, o’qituvchilarning ijodkorligi va kasbiy mahoratlarini takomillashtirish, ilg’or ish tajribalarini ommalashtirish, pedagog kadrlar nufuzini oshirish borasida mustakil yurtimizda 25 yil davomida erishilgan yutuqlar, keng ko’lamli islohotlarning tub mohiyati va ahamiyatini keng targ’ib kilish maqsadida 2016 yil 13-14 iyul kunlari “Boshlang’ich ta’limni modernizatsiyalash orqali o’quv-tarbiya jarayoni sifati va samaradorligini oshirish” mavzusida boshlang’ich ta’lim o’qituvchilari Forumini o’tkazadi.

Страница 1 из 212