Sport

ZiyoNET портали таркибида янги спорт сайти ишга тушди

sport

Узнет оламида спорт сайтлари жуда кўп, аммо уларнинг кўпгина қисми футболга бағишланган, бошқа спорт турлари, мусобақалар ва спорт муассасалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида комплекс жамлаган сайтлар йўқ ҳисоби. ZiyoNET Ресурс Маркази ходимлари томонидан спортсевар ўқувчи ёшларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, юртимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни мунтазам ёритиб янги сайт фаолиятини йўлга қўйишди. Унда спортни ривожлантиришга ихтисослаштирилган федерациялар, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия заҳиралари ва бошқа спорт ташкилотлари ҳақида маълумотлар ўз аксини топди.