почта

«Корпоратив почта» янги хизмати

corp

UZINFOCOM маркази корпоратив мижозлар учун янги “Корпоратив почта” хизматини таклиф этади. Бунда сизнинг ташкилотингиз учун белгиланган почта сервери яратилади. Ташкилотнинг почта маъмуриятига хизмат параметрларини созлаш учун веб-интерфейс ва корпоратив почта учун ҳисоб қайдлари тақдим этилади.

Корпоратив почта мавжуд веб-интерфейсга эга ва доимий веб-мижозлардан (Outlook, The BAT! ва бошқалар) фойдаланиш имконини беради. Мобиль мослама эгалари почтага ўзларининг мобиль телефонлари орқали бемалол киришлари ва фойдаланишлари мумкин.