Imkoniyat

uRadio.uz интернет радиоси ишга тушди

a0610 июнь- биз учун аҳамиятли кун. Бундан ташқари ушбу кунда Зулфия номидаги давлат мукофоти таъсис этилган, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллуд топган кун.

Лекин биз учун бугунги муҳим воқеа –биз онлайн радио ZNFM эшиттиришни бошладик ва бугун биринчи онлайн эфир кунимиз.

Ўзбек ва Қорақалпоқ тилларини қайта кодлаш

translit1

ZiyoNET порталининг барча саҳифалари чап томонида «Транслит» қўшимча иловаси кўриниб турибди. Бу илова «дарҳол», очилган саҳифани тарк этмаган ҳолда, лотин ёзувидаги текстни кирилл ёзувига ёки кирилл ёзувини лотин ёзувига қайта кодлаб бера олади.

ОТМга кирувчилар учун янги «Абитуриент» бўлими ташкил этилди

Абитуриент бўлими2

ZiyoNET порталида ОТМга кирувчилар учун  янги «Абитуриент»  бўлими ташкил этилди,  унда тест синовидан ўтиш ва керакли маълумотларни олиш мумкин.

  1. ОТМларни Ўзбекистон региони бўйича кўриш мумкин.
  2. Қизиқарли маълумот: «Ўтган йилги ўтиш баллари» — барча ОТМлар ва барча мутахассисликлар бўйича абитуриентлар сони, битта ўринга танлов, таълим шаклининг бюджет (грант) ва контракт тўлови учун ўтиш баллари.

ZiyoNET кутубхонасида  — китоблар куни

Кутубхона2

Яқинда Бутунжаҳон китоблар куни нишонланганидан хабарингиз бўлса керак. Ким айта олади, нима учун бу сана белгиланган? Википедияда қайд этилишича, мазкур санада икки буюк ёзувчи:  Мигель Де Сервантес, Уильям Шекспир ва тарихчи Инка Гарсиласо де ла Вега  вафот этишган.  Келаси йили уларнинг орамиздан йўқлигига ҳам роппа-роса 400 йил тўларкан.

Бепул сайт яратишни истайсизми? Унда, олинг!

8ZiyoNET ахборот-таълимининг Республика маркази томонидан барча фойдаланувчи учун бепул сайт яратиш имкони берилганини эслатиш жоиз. Булар — сайт-сателлитлар бўлиб, WordPress кўпфойдаланувчилик движокда яратилади. Ушбу движокдан, асосан, блоглар яратилишида фойдаланилади, лекин кичик сирни очсак, ушбу движокда тўлақонли сайт яратилиши ҳам мумкин. Бунинг учун сайтингизнинг асосий бетини алоҳида безатиб, қайдларингизни эълон қилишингиз керак. Бундай ечим идоралар учун айни муддаодир.

Энг фаол фойдаланувчиларни “Савол-жавоблар” бўлимидан изланг

Савол-жавоб

Ўтган йили «ZiyoNET» ахборот-таълими порталининг янги талқини иш тушганидан барча фойдаланувчиларимизнинг хабари бўлса керак. Ундаги «Савол-жавоблар» бўлимимизга кўпгина таклифлар тушиб туради. Ана шу мақсадда биз ҳам уларнинг таклифларини инобатга олиб, шу бўлим ҳақида сизга батафсил маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Бугунги кунда бўлим фойдаланувчилари ва портал мутахассислари томонидан турли йўналишларга (таълим-фан, онлайн-ўқитиш, хорижий тилларни ўрганиш, иш билан таъминлаш, қонунлар, веб-ресурслар, уй, оила, болалар, хобби, атроф-муҳит олами, гўзаллик ва соғлиқ, кино, мусиқа, видео, компьютер ва интернет, спорт) соҳасига оид 1900 га яқин савол-жавоблар билан портал тўлдирилган.

Сайт-сателлитларда WWW.uz ҳисоблагичини ўрнатиш

Снимок

ZiyoNET таълим тармоғи ҳар бир фойдаланувчи учун WordPress платформасидаги бепул шахсий сайтни (сателлит) тақдим этиши барчага маълум бўлса керак. Сайтга эга бўлиш учун фойдаланувчи аввал ID.UZ тизимида рўйхатдан ўтиши лозим. Шундан сўнг, ZiyoNET таълим порталининг сайт-саттелитлар бўлимига ўтиб, “Сайт яратиш” тугмасини босган ҳолда сайт яратиш учун зарур бўлган маълумотлар майдончаларини тўлдириши кифоя.

“Кутубхона” бўлимидан чиқмасдан туриб китоб мутолаа қилиш

bibl2

Биласизми, “ZiyoNET” порталининг “Кутубхона” бўлимидаги китобларни юклаб олиш шарт эмас, балки онлайн равишда ҳам мутолаа қилиш мумкин. Бунинг учун  тасвирда ифодаланган китоб белгиси босилади, китоб PDF форматида юкланиб, уни саҳифани тарк этмаган ҳолда ўқиш мумкин.

ZiyoNET порталидаги янгиликлар

bibl

Бу йил ZiyoNET таълим портали фаолиятига ўн йил бўлишини эслатиб ўтиш жоиз. Порталнинг техник ходимлари, программистлари ва таҳлилчилари портални ҳар куни янги маълумотлар билан бойитиб, янги функционал қулайликларни доимий равишда яратиб келишади. Бу каби ўзгаришлар март ойида ҳам қилинди, келинг, улар билан бафурча танишиб ўтайлик.

Янгиланган WWW.UZ каталогида шахсий сайтларни бошқариш

www glav

Йиллар давомида, сайт эгалари ўзлари яратган сайтлари тавсифини ўзгартириш ва уларни каталог бўлимларига жойлаштириш имкониятини беришни сўраб келишган. Ниҳоят, уларнинг орзуси ушалди, энди яратилган воситалардан фойдаланишни ўрганишлари қолди, холос. Сизнинг сайтингиз WWW.UZ каталогида бор, дея фараз қилайлик ва сиз сайт тавсифини ўзгартиришни ҳамда каталогнинг бошқа бўлимига олиб ўтиб, статистиканинг бир қисмини бегона кўзлардан ҳимоя қилган ҳолда ёпиб қўйишни истайсиз. Буни биргаликда босқичма-босқич кўриб чиқамиз.

ZiyoNET тармоғида қаҳрамонларни кўринг

qahramonlar

Арбоблар бўлимида янги қизиқарли имконият пайдо бўлди. Ўзбекистон Республикасининг асосий кўкрак нишонлари ва медалларини кўриш ҳамда мукофотларнинг таърифини ўқиш мумкин. Ҳар бир мукофот ҳақидаги маълумотда, тармоқдаги арбоблар рўйхатида у билан мукофотланганлар сонини кўрсатувчи рақам ҳам чиқади. Дарҳақиқат, бу рақам мазкур рўйхатга ҳавола ҳисобланади.

Бизда ва уларда сайтлардан бепул фойдаланиш имконияти

runet

Россия Федерациясининг Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги Рунетнинг 122 та сайтига бепул ташриф буюриш имкониятини яратди. Ушбу сайтлар давлат бошқарув органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларига тегишлидир.