ИКТ

Бизнинг АКТ соҳамизга иқтидорли ёшлар кириб келмоқда

UZINFOCOM Маркази Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи ташкил этган кўргазмада ёш ихтирочи ўқувчилар эришган ютуқларини ўз совғалари билан қўллаб-қувватлади. Бу кун хақиқий истеъдод эгалари, инновацион ва ғайриоддий  ечим эгалари учун ҳақиқий байрам бўлди.

А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ректорининг виртуаль қабулхонаси ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони давлат органлари, ташкилот ва муассасаларнинг фуқаролар билан доимий мулоқотини ўрнатиш бўйича ташкилий ишларнинг жадаллаштирилишига, мулоқотнинг замонавий технологияларга асосланган шаклларини жорий этилишига туртки бўлди.

UZINFOCOM Маркази — Ўзбекистондаги илк mobile-only конференциясининг стратегик ҳамкори

mobicon

Илк марта Ўзбекистонда mobile-маркетинг доираси тармоғи бўйича конференция бўлиб ўтади, у ерда етакчилар билан мулоқот қилиш, муваффақиятли қарор ва ғоялари билан танишиш имконияти туғилиши мумкин.

“Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси”- 2016 кўрик танлови ўз ниҳоясига етди

1

Ўзбекистон мустақилликка эришгач мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган эзгу ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Чунончи,  «Таълим тўғрисида»ги  Қонунин, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” шулар жумласидандир. Бинобарин, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларида эркин сўзлаша оладиган ва мавжуд кадрлар салоҳиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

Таълим тизимида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш

Информационные технологии в современном образовании

Таълим тизимида ислоҳотларни амалга оширишда ва ривожлантиришда. Ҳукуматимиз томонидан йилига мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10-12 фоизи сарфланди, бу давлат бюжетининг 35 фоизини ташкил этади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-4 фоиздан ошмайди.
Таълим тизимида йил сайин ривожланиб бораётган ахборот- коммуникация технологиялари, таълим жараёнини сифат ва мазмун жиҳатдан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилаётганлиги барчамизга маълум.

Интернет маданияти керак

image_image_954137

Ҳаётимизни ахборот ва технологияларсиз тасаввур этиш қийин. Шиддат билан ривожланиб, онгу шууримизни эгаллаган интернет хабарлари тафаккуримиз, дунёқарашимизни бойитди, ақлий қобилиятимизни янада ривожлантирди. Албатта, ҳар бир воқеликнинг икки томони бўлганидек, бу ривожланишнинг фойдали ва салбий томонлари ҳам яққол кўзга ташлана бошлади.

ZiyoNET Ресурс маркази мутахассислари “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” IV – илмий-амаълий конференсияси иштирок этдилар

d01

“Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор ” шиори остида “Китоб байрами” ижтимоий, маънавий-маърифий тадбир 2016 йилнинг 26-28 май кунлари Ўзбекистон матбуоти ва ахборот агентлиги ва бир қатор тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда вилоят марказларида ўтказилади. 2016 йил 27 май куни Ўзбекистон миллий нашриёт-матбаа ижод уйи семинарлар залида  Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, нашриётлар ишини мувофиқлаштириш бошқармаси  вакиллари, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижод уйи етакчи муҳаррирлари, Журналистлар ижодий уюшмаси қошидаги мониторинг гуруҳи аъзолари, ZiyoNET портали бўлим бошлиқлари ва мутахассислари ҳамда ОАВ лариниг вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

ZiyoNET портали таркибида янги спорт сайти ишга тушди

sport

Узнет оламида спорт сайтлари жуда кўп, аммо уларнинг кўпгина қисми футболга бағишланган, бошқа спорт турлари, мусобақалар ва спорт муассасалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида комплекс жамлаган сайтлар йўқ ҳисоби. ZiyoNET Ресурс Маркази ходимлари томонидан спортсевар ўқувчи ёшларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, юртимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни мунтазам ёритиб янги сайт фаолиятини йўлга қўйишди. Унда спортни ривожлантиришга ихтисослаштирилган федерациялар, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия заҳиралари ва бошқа спорт ташкилотлари ҳақида маълумотлар ўз аксини топди.

Амир Темурнинг 680 йиллиги викторинаси

А.Темур
Буюк саркарда, кучли ва марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси – Амир Темурнинг 680 йиллик юбилейи муносабати билан ўқувчи-ёшлар ўртасида викторина ўтказилмоқда.

Викторинада мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

Ўтказиш вақти: 2016 йилнинг 5 апрелдан 14 апрелгача.

Батафсил таниш учун бу ерни босинг.

 

ZiyoNET порталида имтиҳон билетлари

загруженное (1)

ZiyoNET порталининг “Кутубхона” бўлимига 2015-2016-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синфдан 9-синфгача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган табиий, аниқ ва ижтимоий фанлардан босқичли назорат имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўпламлари жойлаштирилди.

  1. 4-синф она тили, математика, жисмоний тарбия фанларидан
  2. 5-6 синф ўқувчилари учун математика, адабиёт, чет тили, рус тили, ботаника, тарих фанларидан
  3. 7-8-синф ўқувчилари учун она тили , рус тили, физика, информатика, хорижий тил, география, давлат ва ҳуқуқ асослари, биология фанларидан
  4. 9-синф ўқувчилари учун математика, физика, кимё фанларидан
  5. 9-синф ўқувчилари учун она тили, чет тили, тарих, жисмоний тарбия фанларидан –

Мазкур материаллардан умумтаълим мактабларининг барча фан ўқитувчилари, ота-оналар ҳамда ўқувчилар очиқ тарзда фойдаланишлари мумкин. Имтиҳон материалларини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олишингиз мумкин.

Конференция “Аниқ фанларнинг ўқитиш самарадорлигини ошириш ва таълим сифати индикаторларини амалиётга самарали жорий этиш муаммолари”

CkiRV4GLLkoЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ва Республика таълим маркази ҳамкорлигида 2016 йил 26-27 февраль кунлари  “Аниқ фанларнинг ўқитиш самарадорлигини ошириш ва таълим сифати индикаторларини амалиётга самарали жорий этиш муаммолари” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

«Навоийни биламизми» викторинаси ғолиблари

1370887834_8_5113f0e4bf0ae

Викторина ғолиблари аниқланди!

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги юбилейи муносабати билан жорий йилнинг 25 январидан 8 февралгача бўлган муддатда ташкил этилган Викторина ўз ниҳоясига етди.

Мамнуният билан викторина ғолибларини Сизга маълум қиламиз:

  • I ўрин – Асфандиёров Ж.М. (Самарқанд) 
  • II ўрин – Бахриддинова Г.Н. (Навоий) 
  • III ўрин – Норматова С.У. (Урганч тумани) 
  • III-ўрин – Атойев М.Н. (Бухоро)

Ғолибларни диплом ва совғалар кутмоқда!

Қўшимча маълумотларни fikr.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Страница 1 из 212