GOV.uz

“Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти энди қорақалпоқ тилида

кидс

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раҳбарлигида “Ҳукумат болалар нигоҳида” (www.kids.gov.uz)  веб-сайти қорақалпоқ тилида “сўзлай” бошлади. Эндиликда, янада кўпроқ болажонлар ушбу веб-сайт орқали давлат нима дегани, қандай вазирликлар бор, уни ким бошқаради, нима учун армия керак каби кўплаб саволларга жавоб олишлари, шунингдек ҳукумат тузилиши ҳақида кенг тушунчага эга бўлишлари мумкин.