axborot

“Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

ЭАТР

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилиётган мазкур кўрик-танловнинг мақсади таълим-тарбия жараёнида замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни самарали қўллаётган ўқитувчиларнинг ижодий фаолиятини ошириш ҳамда ўқувчилар орасида дастурлаш йўналиши бўйича энг иқтидорлиларини аниқлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий изланишларини ривожлантиришдан иборат.

Маълумки кўрик-танловнинг республика босқичи мамлакатамиз ҳудудларида сайланма тарзда ўтказилиб келинади ва бу йилгиси Наманган шаҳрида ўтказилди, унда танловга тақдим этилган ишлар 2 та йўналиш бўйича баҳоланди.

Бизда ва уларда сайтлардан бепул фойдаланиш имконияти

runet

Россия Федерациясининг Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги Рунетнинг 122 та сайтига бепул ташриф буюриш имкониятини яратди. Ушбу сайтлар давлат бошқарув органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларига тегишлидир.

Янги домен худудида илк .бел сайти пайдо бўлди

bel

17 февраль сешанба куни тармоқда .бел зонасида илк кирилл ёзувли —“домены.бел” сайти ҳамда белорус тилидаги домены.бел сайти пайдо бўлди. Бу порталда ҳар бир интернет фойдаланувчиси Белоруссия Республикасининг янги кирилл доменли ҳудудидаги маълумотларни кўра олиши мумкин. 

ОТМ сайтлари рейтинги пешқадамларидан бири бизнинг саволларимизга жавоб беришди

САМДТИ узб

Ана шундай сайт тизимини яратган Самарқанд давлат тиббиёт институти айни пайтда олий таълим муассасалари рейтингида юқори ўринларни эгаллаб туриши,  ҳар куни сайтга кираётган фойдаланувчилар сонининг кўплиги,  www.uz сайтининг топ-рейтингида олий таълим муассасалари бўйича юқори ўринларни эгаллаб тургани ва бу натижага қандай эришгани барчани қизиқтиради.

Замонавий ахборот технологияларининг ижобий ва салбий оқибатлари

Ҳозирги замонда ахборот технологиялари жамият тарраққиётининг турли соҳаларига жадал кириб бормоқда ва уларни ривожлантириш учун хизмат қилмоқда. Бундай технологияларнинг таъсири одамларнинг турмуш тарзи, таълими ва ишида ўз натижасини кўрсатмоқда. Ахборот технологиялари жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши ва ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилиши учун муҳим омилга айланди.