AKT

“Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар” республика илмий-амалий конференцияси

images“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури вазифаларини муваффақиятли ечиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, инсон ва экология муносабатларини янги талқинда таълим олувчилар онгига етказиш йўлларини излаш, бу соҳадаги педагогик имкониятларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида 2016 йил 20 сентябрь куни “Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Eng yaxshi veb-sayt g’oliblari aniqlandi

O’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining 2016 yil 23 martdagi 76-sonli buyrug’iga asosan o’tkazilgan “Xalq ta’limi tizimidagi eng yaxshi veb-sayt – 2016” ko’rik-tanlovi g’oliblari tanlov.uzedu.uz saytida elon qilindi.

index

Mazkur ko’rik-tanlovda qatnashish uchun talabnomalar 2016 yilning 23 martidan 12 apreliga qadar tanlov.uzedu.uz sayti orqali qabul qilingan edi.

Ko’rik-tanlov uchta nominatsiya: “Eng yaxshi ta’lim muassasasi veb-sayti”, “Eng yaxshi o’qituvchi veb-sayti”, “Eng yaxshi tashkilot(muassasa) veb-sayti” bo’yicha tashkil etilgan edi. Ta’kidlash joiz, ushbu tanlovda ishtirok etish uchun topshirilgan arizalar soni o’tgan yillardagiga qaraganda 3 barobar ortgan va veb-saytlarga joylashtirilgan ma’lumotlar soni hamda sifati salmoqli darajada oshgan.

Интернет маданияти керак

image_image_954137

Ҳаётимизни ахборот ва технологияларсиз тасаввур этиш қийин. Шиддат билан ривожланиб, онгу шууримизни эгаллаган интернет хабарлари тафаккуримиз, дунёқарашимизни бойитди, ақлий қобилиятимизни янада ривожлантирди. Албатта, ҳар бир воқеликнинг икки томони бўлганидек, бу ривожланишнинг фойдали ва салбий томонлари ҳам яққол кўзга ташлана бошлади.

“Ҳуқуқ билимдонлари” аниқланди

Хукук билимдонлари

Жорий йилнинг 13-14 май кунлари умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Ҳуқуқ билимдонлари” республика танловининг якуний босқичи ўтказилди.

2014 йилдан буён ўтказилаётган танлов жорий йилдан бошлаб 4 босқичда ташкил этилди. Жорий йилги танловнинг илк босқичида 900 минга яқин ўқувчилар иштирок этган бўлса, иккинчи босқич(туман/шаҳар)да 50 минг яқин, учинчи ҳудудий босқичда 965 нафар ўқувчилар республика босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун баҳсга киришдилар. Якуний босқичда эса 70 нафар ўғил қиз ўзларининг билимларини синовдан ўтказдилар.

Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2016

укитувчи

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10-14 май кунлари пойтахтимизда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган кўрик-танловнинг бу йилгисида ўқитувчилар 13 та умумтаълим фанларидан ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Жорий йилги танлов қуйидаги фанлар бўйича ўтказилди: она тили, француз, немис ва ўзбек тиллари, жисмоний тарбия, география,  давлат ва ҳуқуқ асослари, бошланғич таълим, биология,  мусиқа, меҳнат таълими, иқтисодий билим асослари,  тасвирий санъат, чизмачилик.

“Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

ЭАТР

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилиётган мазкур кўрик-танловнинг мақсади таълим-тарбия жараёнида замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни самарали қўллаётган ўқитувчиларнинг ижодий фаолиятини ошириш ҳамда ўқувчилар орасида дастурлаш йўналиши бўйича энг иқтидорлиларини аниқлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий изланишларини ривожлантиришдан иборат.

Маълумки кўрик-танловнинг республика босқичи мамлакатамиз ҳудудларида сайланма тарзда ўтказилиб келинади ва бу йилгиси Наманган шаҳрида ўтказилди, унда танловга тақдим этилган ишлар 2 та йўналиш бўйича баҳоланди.

ОТМга кирувчилар учун янги «Абитуриент» бўлими ташкил этилди

Абитуриент бўлими2

ZiyoNET порталида ОТМга кирувчилар учун  янги «Абитуриент»  бўлими ташкил этилди,  унда тест синовидан ўтиш ва керакли маълумотларни олиш мумкин.

  1. ОТМларни Ўзбекистон региони бўйича кўриш мумкин.
  2. Қизиқарли маълумот: «Ўтган йилги ўтиш баллари» — барча ОТМлар ва барча мутахассисликлар бўйича абитуриентлар сони, битта ўринга танлов, таълим шаклининг бюджет (грант) ва контракт тўлови учун ўтиш баллари.