УЗНЕТДА

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2017” кўрик-танлови

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган фан ўқитувчилари орасидан илғор, ташаббускор ва фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида анъанавий “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танлови ҳар йили  ўтказиб келинади.

А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ректорининг виртуаль қабулхонаси ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони давлат органлари, ташкилот ва муассасаларнинг фуқаролар билан доимий мулоқотини ўрнатиш бўйича ташкилий ишларнинг жадаллаштирилишига, мулоқотнинг замонавий технологияларга асосланган шаклларини жорий этилишига туртки бўлди.

“Темур тузуклари” эндиликда веб-сайт кўринишида

temur

Давлатимиз мустақиллигининг илк кунлариданоқ асрлар оша аждодларимиз яратган бебаҳо маданий ва маънавий меросни тиклашга алоҳида аҳамият берилди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференцияси каби нуфузли анжуманларда Амир Темур шахсини ўрганиш бўйича узоқ йиллардан буён самарали иш юритиб келаётган илм аҳлини эътироф этишга алоҳида эътибор қаратар эдилар.

“Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар” республика илмий-амалий конференцияси

images“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури вазифаларини муваффақиятли ечиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, инсон ва экология муносабатларини янги талқинда таълим олувчилар онгига етказиш йўлларини излаш, бу соҳадаги педагогик имкониятларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида 2016 йил 20 сентябрь куни “Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

“Ўзбекистон 25” digital-лойиҳаси тақдим этилди

 

25уз

Энг йирик алоқа оператори Beeline Public Media агентлиги ва UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш маркази қўллаб-қувватлаши билан биргаликда ишлаб чиқилган “Ўзбекистон 25” digital-лойиҳасини тақдим этмоқда.

«Янги Интернет ташаббуси» Танлови элъон қилинмоқда

IMG_8328

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги, Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини (АТК) ривожлантириш Фонди кўмагида ҳамда  UZINFOCOM Маркази ва бошқа ташкилотларнинг ташаббуси билан «Янги Интернет ташаббуси» Танлови йўлга қўйилганлиги эълон қилинмоқда.

“Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти энди қорақалпоқ тилида

кидс

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раҳбарлигида “Ҳукумат болалар нигоҳида” (www.kids.gov.uz)  веб-сайти қорақалпоқ тилида “сўзлай” бошлади. Эндиликда, янада кўпроқ болажонлар ушбу веб-сайт орқали давлат нима дегани, қандай вазирликлар бор, уни ким бошқаради, нима учун армия керак каби кўплаб саволларга жавоб олишлари, шунингдек ҳукумат тузилиши ҳақида кенг тушунчага эга бўлишлари мумкин.

Мактаб бозорига тайёрмисиз?

Ўқиш бошланишига ҳали анча вақт бордек туюлади, лекин айнан ҳозир ўқув қуролларини олиш учун энг қулай вақт.
Биринчидан ҳали талаб кўп эмасдек, демак навбатлар ғам йўқ. Ундан ташқари, мактабдан олдин сизда жуда кўп қўшимча харажатлар бўлади, шунинг учун аста-секинлик билан ҳаракатни бошлаш тавсия этилади.
Фарзандингиз қайси мактабга боришига қараб танловда адашмаслик учун олдиндан мактаб учун жиҳозлар рўйхатини тузиш керак бўлади.

3f2f63

Ёз ўтмоқда соз

Халқ таълими вазирлиги томонидан 13 июл куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги таълим муассасаларида “Ўқувчи-ёшлар бўш вақтларининг мазмунли ташкил этилиши” мавзусидаги медиа-тур ташкил этилди.

DSC06672

II босқич «Билимлар Беллашуви» танлови ғолиблари билан танишинг

29-30 июнь кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Билимлар беллашуви” танловининг иккинчи босқичи –филология фанлари бўйича якуний натижалари маълум бўлди. Қуйида эса танлов ғолиблари рўйхати билан танишишингиз мумкин. Танловнинг аниқ фанлар бўйича якуний натижалари эса порталда бир муддат олдин эълон қилинган эди.

Скриншот (2016.07.08 15-33-20)

“Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси”- 2016 кўрик танлови ўз ниҳоясига етди

1

Ўзбекистон мустақилликка эришгач мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган эзгу ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Чунончи,  «Таълим тўғрисида»ги  Қонунин, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” шулар жумласидандир. Бинобарин, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларида эркин сўзлаша оладиган ва мавжуд кадрлар салоҳиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

«Билимлар Беллашуви» танлови ғолиблари билан танишинг

Маълумки, 16-17 июнь кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан аниқ ва табиий фанлар йўналиши бўйича “Билимлар беллашуви” танлови ўтказилди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозимки, филология фанлари йўналишлари бўйича эса 29-30 июнь кунлари ўтказилади. Қуйида ғолиблар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

 

Скриншот (2016.06.23 12-44-57)

Таълим тизимида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш

Информационные технологии в современном образовании

Таълим тизимида ислоҳотларни амалга оширишда ва ривожлантиришда. Ҳукуматимиз томонидан йилига мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10-12 фоизи сарфланди, бу давлат бюжетининг 35 фоизини ташкил этади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-4 фоиздан ошмайди.
Таълим тизимида йил сайин ривожланиб бораётган ахборот- коммуникация технологиялари, таълим жараёнини сифат ва мазмун жиҳатдан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилаётганлиги барчамизга маълум.

Интернет маданияти керак

image_image_954137

Ҳаётимизни ахборот ва технологияларсиз тасаввур этиш қийин. Шиддат билан ривожланиб, онгу шууримизни эгаллаган интернет хабарлари тафаккуримиз, дунёқарашимизни бойитди, ақлий қобилиятимизни янада ривожлантирди. Албатта, ҳар бир воқеликнинг икки томони бўлганидек, бу ривожланишнинг фойдали ва салбий томонлари ҳам яққол кўзга ташлана бошлади.

Страница 1 из 612345...Последняя »