“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2017” кўрик-танлови

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган фан ўқитувчилари орасидан илғор, ташаббускор ва фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида анъанавий “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танлови ҳар йили  ўтказиб келинади.

Ушбу танловга тайёргарлик ишларини тўғри йўлга қўйиш, барча иштирокчи ўқитувчиларга тайёргарлик жараёнларида қулайлик яратиш учун ZiyoNET порталига биринчи марта танловга мўлжаллаб тузилган тест намуналари жойлаштирилди.

Ҳурматли иштирокчи устозлар!

Порталга жойлаштирилган барча тегишли маълумотлар фақат Сизлар учун. ZiyoNET орқали тестларни ечинг ва ўз билимингизни синаб кўринг!

Тестларни ечиш учун биргина талаб – id.uz – ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтишдир. (Қуйида рўйхатдан ўтиш бўйича йўриқнома берилади).

Барчангизга омад ёр бўлсин!

ID.UZ – тизимидан рўйхатдан ўтиш

Тизимдан рўйхатдан ўтиш учун  ушбу ҳаволани босилади. Ҳосил бўлган ойнадаги майдонлар қуйидаги тартибда аниқ тўлдирилади:

Майдонларни тўлдиришда ўзингиз ҳақингиздаги маълумотлардан фойдаланинг.

Юқоридаги жараён тўғри бажарилса қуйидаги ойна ҳосил бўлади:

Табриклаймиз Сиз ID.UZ тизимидан рўйхатдан ўтдингиз!

Энди тестларни ечишга киришамиз!

Тегишли фан устига сичқонча тугмасини босинг:

Компьютерингизда қуйидаги ойна чиқади ва у ерда сиз рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган логинни киритишингиз зарур:

“Кириш” тугмасини босинг сўнг ҳосил бўлган қуйидаги ойнадаги майдонга паролингизни киритинг:

Омад ёр бўлсин!

Эслатма: Мазкур тест саволлари Республика таълим марказидан олинган. Тест саволлари ва жавоб вариантлари юзасидан мулоҳазаларни қуйидаги манзилга юборишингиз мақсадга мувофиқ:

е-mail: rtm@xtv.uz
Тел:      0 (371) 245-72-13

Ўхшаш мақолалар

А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ректорининг виртуаль қабулхонаси ўз ишини бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини

Ўхшаш мақолалар

Lang.uz порталидаги Акцияда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
Интерактив тарзда хорижий тилларни ўрганиш бўйича Lang.uz портали қишки таътиллар даврида совринли Акция ўтказилишини эълон

8 Комментарии

  1. Hozirgina Informatikadan testlarini ishlab ko’rdim. Test savollari mujmal, aniq emas va talabga javob bermaydi. Qayta ko’rib chiqshni so’rayman. Agar iloji bo’lsa manbalar 2016 keyingi va internet tarmog’ida mavjud bo’lsin.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

3 × three =