А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ректорининг виртуаль қабулхонаси ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони давлат органлари, ташкилот ва муассасаларнинг фуқаролар билан доимий мулоқотини ўрнатиш бўйича ташкилий ишларнинг жадаллаштирилишига, мулоқотнинг замонавий технологияларга асосланган шаклларини жорий этилишига туртки бўлди.

А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган турдош таълим муассасалари учун бош таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда халқ таълими ходимларининг касбий билимлари ва малакаларини такомиллаштириш ишларига илмий методик жиҳатдан раҳбарлик қилади. Шунинг учун ҳам халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган муассасалар, педагог кадрлар, қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалалари қизиқтирган фуқаролар томонидан ёзма ва оғзаки тарзда институт раҳбариятига мурожаат қилишлари табиий ҳол.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан институт раҳбариятига қилинадиган мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, мурожаат қилиш учун қулай шароитларни яратиш ва мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги маълумотларни тақдим этишда тезкорликни таъминлаш мақсадида А.Авлоний номидаги Марказий институт ректорининг виртуаль қабулхонаси ишга туширилди. Мазкур қабулхонага институтнинг интернет тармоғидаги www.avloniy.uz сайтида ташкил қилинган махсус рукн орқали ёки www.qabulxona.avloniy.uz манзили орқали ёки (371) 227-12-52 ишонч телефонии орқали   тўғридан-тўғри мурожаат қилиш мумкин.

Марказий институт ректори виртуаль қабулхонасининг иш бошлаши юридик ва жисмоний шахслар учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган масалалар, мавжуд муаммолар бўйича мурожаат қилиш ва тезкор тарзда маълумот олиш имкониятини яратади.

Ўхшаш мақолалар

“Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзусидаги энг яхши иншолар танлови
Хотира ва қадрлаш куни – юртимиздаги энг муҳим байрамлардан бири ҳисобланади. Бу кун ҳар биримиз

Ўхшаш мақолалар

Имтиҳон билетлари!
ZiyoNET порталининг “Кутубхона” бўлимига 2016-2017-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактаблари, таълим қардош тилларда ўқитиладиган

1 комментарий

  1. 2016 йил арел ойида малака ошириш институтида булдим. шунда хафтада бир марта тест топширдик, аммо ахборот ресрс маркази ва компбтер хоналарида топшириш керак тестларни электрон вариантларини беришмади. беришса нима тингловчилар билимли булиб кетадими, нима зарарлими…. тушунмадик
    тайёрланиш учун тестларнинг электрон вариантини хаммага бериб куйса алабатта билимиошади деб уйлаймман. агар бу зарарли булса, билими ошса нимага зарарли булар экан.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

four × 3 =