“Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар” республика илмий-амалий конференцияси

images“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури вазифаларини муваффақиятли ечиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, инсон ва экология муносабатларини янги талқинда таълим олувчилар онгига етказиш йўлларини излаш, бу соҳадаги педагогик имкониятларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида 2016 йил 20 сентябрь куни “Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

  • Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар ва уларни татбиқ қилиш имкониятлари.
  • Таълим олувчиларни инсон ва табиат муносабатларини идрок этишга йўналтириш.
  • Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантириш масалалари.
  • Аниқ ва табиий фанларни ўқитишда электрон ресурсларнинг ўрни.

Илмий-амалий конференция материаллари тўплам ҳолатида чоп этилиши режалаштирилган.

Конференциянинг расмий тили: ўзбек, инглиз ва рус тиллари.

Қўшимча маълумотлар учун бу ерни босинг.

Ўхшаш мақолалар

Lang.uz порталидаги Акцияда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
Интерактив тарзда хорижий тилларни ўрганиш бўйича Lang.uz портали қишки таътиллар даврида совринли Акция ўтказилишини эълон

Ўхшаш мақолалар

Eng yaxshi veb-sayt g’oliblari aniqlandi
O’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining 2016 yil 23 martdagi 76-sonli buyrug’iga asosan o’tkazilgan “Xalq ta’limi

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan