Ёз ўтмоқда соз

Халқ таълими вазирлиги томонидан 13 июл куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги таълим муассасаларида “Ўқувчи-ёшлар бўш вақтларининг мазмунли ташкил этилиши” мавзусидаги медиа-тур ташкил этилди.

DSC06672

Мазкур тадбир давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари ёзги оромгоҳларга жалб қилинмаган болаларнинг ёзги таътил давридаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг турли хилдаги қизиқарли тўгаракларга қамраб олинишини кенгайтириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар режаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ижроси билан танишдилар.

DSC06624

Медиа-тур иштирокчилари дастлаб тумандаги 72-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ташкил этилган ахборот-ресурс маркази ва соғломлаштириш майдончаси фаолияти ҳамда ташкил қилинган инглиз тили, мусиқа, “Ёш мусаввирлар”, “Ёш китобхонлар”, “Ёш дастурчи”, спорт мусобақалари (қувноқ стартлар, волейбол, баскетбол, стол тенниси) тўгараклари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

DSC06537 DSC06583 DSC06565 DSC06516 DSC06584

Шундан сўнг тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабига ташриф буюриб у ердаги спорт секциялари  фаолияти ҳамда уларда иштирок этаётган ёшлар билан танишдилар. Айни вақтда ушбу болалар-ўсмирлар спорт мактабида 800 нафарга яқин ёшлар спортнинг бокс, ўзбек жанг санъати, юнон-рум кураши, турон якка кураши, гимнастика, шахмат-шашка, оғир атлетика каби 13 та тури бўйича мунтазам шуғулланишмоқда.

DSC06522

Шунингдек, журналистлар Ўртачирчиқ туман “Баркамол авлод” болалар марказида ташкил этилган “Ёш рассомлар”, “Ёш журналист ва нотиқлар”, “Оила саломатлиги”, “Ёш дастурчи” “Қандолатчилар” ва рақс тўгараги фаолияти билан ҳам таништирилди.

DSC06657

Медиа-тур доирасида журналистлар Ўртачирчиқ туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида олиб борилаётган мусиқа сабоқлари фаолияти билан танишдилар. Бу ердаги хор, фортепиано, эстрада, халқ чолғулари, аккардион, дамли, зарбли чолғулар, хореография ва тасвирий санъат каби тўгараклар фаолияти тадбир иштирокчилари катта тасурот уйғотди.

DSC06682 DSC06715

Тадбир якунида ОАВ ходимлари учун болалар мусиқа ва санъат мактабида халқаро ва република танловларида ғолиб бўлган бир қатор ўқувчи-ёшлар иштирокида ташкил қилинган концерт дастури намойиш этилди.

Ўхшаш мақолалар

Имтиҳон билетлари!
ZiyoNET порталининг “Кутубхона” бўлимига 2016-2017-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактаблари, таълим қардош тилларда ўқитиладиган

Ўхшаш мақолалар

А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ректорининг виртуаль қабулхонаси ўз ишини бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

2 × 1 =