Абитуриентлар учун фойдали маълумот

zijn-775x425

Биз биламизки, ўқувчиларимиз ёзги таътилда болалар дам олиш оромгоҳларида, яқин қариндошларникида вақтларини чоғ ўтказишади. Айни кунда академик лицей, коллежларни битирган абитуриентларимиз турли олий таълим муассасаларига кириш учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Кимдир репетитор ёллаб, яна кимдир тест китоблари ва қўлланмалари ёки интернет орқали билим малакасини ошириш мақсадида аллақачон “ишни” бошлаб юборишган. Мана олий таълим муассасаларида ўқишга қабул килиш жараёни бошланиб кетди.

Бугунги кунда кўпгина ўқувчиларимиз “ZiyoNET” ахборот-таълим порталининг кутубхона бўлимидан яхши фойдаланишади. Буни ZiyoNET таълим портали саҳифаларида фойдаланувчиларнинг ташрифи жадвалидан яққол кўрса ҳам бўлади.  «Абитуриент» бўлими пешқадамликни бермайдиган «Кутубхона» бўлимини  илк бор ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, «Абитуриент» бўлимидан ўқишга ҳужжат топшираётган барча абитуриентлар ўзларига керакли маълумотга эга бўлишлари мумкин. Бундан ташқари ҳар бир фойдаланувчи бўлимнинг «Тестлар» бўлимига ташриф буюрган ҳолда учта фан кесимида бепул онлайн тестдан ўтиш имконига эга бўлади. Тест сўнгида абитуриент ўтган ўқув йилидаги имтиҳон натижалари асосида таълим муассасасига ўқишга кирган/кирмангани ҳақида маълумотга эга бўлишади.

Бўлимнинг имкониятларини санаб ўтамиз.

  1. Ўзбекистон ҳудудидаги олий таълим муассасалари билан танишишингиз мумкин
  2. Қизиқарли маълумот: «Ўтган йилги ўтиш баллари» — барча ОТМлар ва барча мутахассисликлар бўйича абитуриентлар сони, битта ўринга танлов, таълим шаклининг бюджет (грант) ва контракт тўлови учун ўтиш баллари.
  3. Танланган ОТМ қайси йўналишлар бўйича мутахассисларни (ОТМ ва мутахассисликлар бўлимида) тайёрлайди, ёки аксинча, қайси ОТМлар танланган йўналишлар (“Мутахассислар каталог”и) бўйича кадрлар тайёрланишини кўришингиз мумкин.
  4. 2016/2017 ўқув йили учун қабул квоталари ҳақидаги маълумот билан танишасиз.
  5. “Абитуриентлар учун қўлланма” бўлимида имтиёзлар, бланк тўлдириш намуналари, тест синови вақтидаги талабларни кўриш ва юклаб олиш имконияти мавжуд.
  6. «ОТМ имтиҳонларини топшириш учун ҳужжатлар» бўлимида ҳужжатлар рўйхати, ўқишга топшириш олдидан керакли ҳужжатлар билан танишасиз.

7.«Видеороликлар» бўлимида ОТМга кириш учун ҳужжатларни тўғри тўлдириш ҳақидаги роликларни кўриш мумкин.

  1. Абитуриентлар учун энг қизиқ ва фойдали маълумот — имтиҳон муҳитига яқинлаштирилган шароитда тестдан ўтиш имкони (вақт белгиланган бўлади). Тест учун саволлар ўтган йилги тест тўпламлар ва бошқа манбалардан олинган. Тестни бир неча марта топшириш ва ўсишни белгилаб бориш имкони берилган. Тест синовидан ўтишдан олдин истаган ОТМни танлашингиз ва тестни топширгандан сўнг танланган олий таълим муассасасига кира олиш имкониятингизни баҳолай оласиз. Битта фан бўйича ҳам тест синовидан ўтиш имкони берилади. Айни кунда тестлар сони 11 606 га етди.

Ўйлаймизки, мазкур портал абитуриентларга бўлғуси мутахассисликларини танлаш ва танланган ОТМга киришларига ёрдам беради. “Абитуриент” бўлими имкониятларини яқинларингизга ва танишларингиз билан ўртоқлашинг.

2 Комментарии

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

three × 5 =