Таълим тизимида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш

Информационные технологии в современном образовании

Таълим тизимида ислоҳотларни амалга оширишда ва ривожлантиришда. Ҳукуматимиз томонидан йилига мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10-12 фоизи сарфланди, бу давлат бюжетининг 35 фоизини ташкил этади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-4 фоиздан ошмайди.
Таълим тизимида йил сайин ривожланиб бораётган ахборот- коммуникация технологиялари, таълим жараёнини сифат ва мазмун жиҳатдан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилаётганлиги барчамизга маълум.

Айниқса, таълим жараёнини мазмунли ташкил этиш учун замонавий техник воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, технология, ахборот, компьютер, мультимедиа, интернет, масофали ўқитиш, ягона ахборот муҳити ва шунга ўхшаш ахборот-коммуникацион технологияларнинг замонавий воситаларидан фойдаланиш ўзининг самарасини бермоқда. Шу ўринда талабаларнинг ўзлаштириш даражасини ошириш, берилаётган билимларни тушуниш даражаси, хотирада сақлаш ва уни қўллаш имкониятларини юксалтириш мақсадида интерфаол электрон доскалардан фойдаланиш таълим самарадорлигини оширишда қўл келади.
Шундай қилиб, ахборот технологияси фақатгина таълим тизимига кириб келмасдан шу соҳанинг барча бўғинларини бошқариш, ташкил қилиш, ахборот ресурслари билан таъминлаш, иш юритиш ҳужжатларини тезлик билан йўлга қўйиш, молиявий тизимини йўлга қўйиш каби муҳим ишларни амалга оширишда хизмат қилади. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини таълим тизимига кириб келиши — таълим тизимида сифат ўзгариши омили бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда, таълим тизимини ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кундалик ҳаётимизда медиа- технологияларнинг ўрни тобора кенгайиб бормоқда. Катта ҳажмдаги янги ахборотлар, рекламалар, телевидения кўрсатувларида компьютер технологияларидан фойдаланиш, компьютерлар ва улардан фойдаланиш талабаларнинг таълим-тарбияси, уларнинг атрофдаги воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги тасаввурлари, тафаккури ҳамда идрокига катта таъсир этмоқда.
Илгари талабалар исталган мавзуга оид ахборотларни: дарслик, маълумотнома адабиётлар, ўқитувчи берадиган сабоқлар, дарсни конспектлаштириш воситасида эгаллаган бўлса, бугунги кунга келиб, асосан телевизор ва радио, электрон дарсликлар, интернет орқали ўзлаштирмоқда. Шу сабабли ҳам ўқитувчи замонавий воқеликка тўғри ёндашган ҳолда таълим жараёнига ахборот узатишнинг янги методларини олиб кириши зарур.
Катта ҳажмдаги ахборотларни ҳар бир талаба қисқа вақт мобайнида ўзлаштириши, онгида шакллантириши ва амалий фаолиятида фойдалана олишни ўргатиш зарур бўлади. Шунинг учун ҳам дарсни шундай ташкил этиш керакки, унда ҳар бир талаба ўзини эркин ҳис этиб, фаол иштирок этсин, дарсга қизиқиш билан ёндашиб, ижодий фикрласин, ўз меҳнати самарасини кўриб, уни баҳолай олсин.
Ўқитувчи ахборот-коммуникация технологиялари(АКТ)дан фойдаланиб, дарс ўтишга тайёргарлик кўришда бу жиддий таълим дастурига оид дарс материали эканлигини унутмаслиги зарур.
Дарсни лойиҳалаштиришда ўқитувчи турли дастурий аҳсулотлардан
фойдаланади. Дарс жараёнига тайёргарлик кўришда тайёр дастурий маҳсулотлар (энциклопедия, луғатлар, таълимий дастурлар ва шу кабилардан) фойдаланишда компьютернинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Компьютер технологияси воситасида дарс ўтиш барча фанлардан лаборатория машғулотларини, амалий машғулотларни, янги мавзуларни кўргазмали тушунтириш имкониятига эга бўлиб, ўтилган дарсларнинг материалларини талаба мустақил қайта кўриб чиқиши мумкин.
АКТдан фойдаланишнинг афзаллиги: таълимни индивидуаллаштириш; талабалар мустақил ишларини мужассамлаштириш; дарсда амалга оширилган топшириқлар ҳажмининг ошиши; интернетдан фойдаланилганда ахборот оқими доирасининг кенгайиши натижасида ўзлаштиришда фаоллик, дарсда мотивациянинг кучайиши кўринади.
Дарсни АКТдан фойдаланиб, ўтишда ўқитувчи ўз меҳнатининг кўп қисмини компьютерга юклаши мумкин бўлади. Бу билан дарсни янада қизиқарли, ранг-баранг қилиб, мазмунан бойитади. Ўқитувчи талабанинг билимини ўз вақтида холисона баҳолаб боради, уларга ноанъанавий сабоқ бериш усулларини топишга ижодий ёндашади. Бу эса ўқитувчининг касбий жиҳатдан ривожланишига асос бўлади.
Талабанинг билимини қисқа вақт мобайнида аниқлаб, уни тўғри йўналтиришида ўқитувчи олдида қулай имконият яратилади. Бундан ташқари, талаба олиши керак бўлган ахборотни ҳали давр талабига мос вақтидаёқ, ўз долзарблигини йўқотмасданоқ олиш имконияти мавжудлиги ва топшириқларнинг мураккаблик даражасини тўғри баҳолаш шароити яратилади.
Талабалар компьютерда масалаларни ечиш, жадвал ва график ечимларни тузиш, чизмалар чизиш, матнлар яратиш, расмлар чизиш каби кўплаб имкониятларга эга бўладилар. Бу эса — талабалар ижодий тафаккури ривожланишига замин бўлиб хизмат қилади.
Шундай бўлсада, ўз касбининг маҳоратли соҳиби бўлган ўқитувчи томонидан ўзининг чуқур билими, катта тажрибасига таянган ҳолда, АКТдан фойдаланиб ўтказилган дарс машғулотлари, талабалар кўз олдида намойиш этилган медиа-маҳсулотлари, кўргазмали материаллари асосида янада қизиқарли бўлиб, осон ўзлаштирилади ва уларда мустақил фикрлаш ҳамда ўз устида ишлаш малакаларини мустаҳкамлайди.

 

Ўхшаш мақолалар

2017 йил бошидан ҳозирги кунга қадар UZINFOCOM Маркази лойиҳалари ҳақида статистик маълумотлар
2017 йил бошидан ҳозирги кунга қадар UZINFOCOM  Маркази лойиҳалари ҳақида  статистик маълумотлар билан танишиб чиқинг.

Ўхшаш мақолалар

Бизнинг АКТ соҳамизга иқтидорли ёшлар кириб келмоқда
UZINFOCOM Маркази Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи ташкил этган кўргазмада ёш ихтирочи ўқувчилар эришган

1 комментарий

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

12 − 11 =