Замонавий ёшлар аудиокитобларни танлайди

Скриншот (01.03.2016 14-23-42)

Бугунги кунда ёши улуғларимиз томонидан ёш авлод вакилларига нисбатан баъзан танқидий фикрларни эшитиб қоламиз: «Набирам кўп вақтини компьютер қутиси қаршисида ўтказади, китоб мутолаа қилишни истамайди» деган гаплар қулоққа чалинади.

Замонавий ёшлар гўё доимий двигатель кабидир. Зеро, улар доим ҳаракатда, янгиликларни ўзлаштириш сари изланишда. Турли хил гаджетлар — смартфон, плеер, планшет, электрон китоблар ва бошқалар ёрдамида йўл-йўлакай ишини битиришга ҳаракат қилишади.

Ўзини ҳурмат қилувчи ҳар бир ўспирин нафақат ўқув дастуридаги адабиёт ва публицистик мақолаларни, балки классик адабиёт ҳамда замонавий бадиий асарларини ҳам ўқиш муҳимлигини тушунади. Лекин китоб ўқиш жуда кўп вақт олади, шунинг учун ҳам ҳозирда ёшлар орасида аудиокитоблар жуда оммабоп.

Шуларни инобатга олиб, замон билан ҳамнафас ZiyoNET ахборот-таълимий порталида очилган “Аудиокитоблар” бўлими ўз имкониятларини кенгайтирган ҳолда, порталнинг ўқувчи ва талаба фойдаланувчиларини ҳам жалб қилган. Жорий йилнинг ўзида 50 дан зиёд талаба йигит-қизлар ҳаваскор ижодкор бўлишига қарамай, ўзбек мумтоз адабиёти ёзувчи ва шоирларининг ҳаёти ва ижоди ҳақида, уларнинг асар ва шеърларини жуда сифатли тарзда овоз эшиттиришлар кўринишида порталнинг “Аудиокитоблар” бўлимига юклашган. Улар қаторидан ЎзМУ нинг филология ҳамда журналистика факультети талабалари, Зулфияхоним Давлат стипендияси совриндорлари томонидан тақдим этилган аудиороликлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил ZiyoNET ахборот-таълим порталининг 10 йиллиги нишонланди ва шу вақт мобайнида портал турли хил таълимий йўналишдаги ўқув материллар билан бойитиб келинмоқда. Айтиш жоизки, ҳозирги кунга қадар “Аудиокитоблар” бўлимига 2000 га яқин турли хил йўналишдаги аудиороликлар юкланган.

Миллий контентни бойитишга ўз ҳиссасини қўшиш истагидаги ташаббускор барча фойдаланувчиларни чорлаган ҳолда ўзингизнинг севимли ёзувчи ва шоирларингиз асарлари, шеърлари ҳамда ҳаёти ва ижодидан намуналар ўқиш учун овоз ёзиш студиямизга таклиф этамиз. Бунинг учун 246 04 70 телефон рақами билан боғланинг.

Севара Мирзахаджаева тайёрлади

6 Комментарии

  1. कल्याणी जी के ऊपर तो सरस्वती जी की असीम कृपा है अपनी माता का नाम रोशन कर रही हैं और चित्रकार सोनी जी से मिलकर तो बहुत खुशी हुई ललित शर्मा जी इसके लिए बधाई के पात्र हैं

  2. Thank you for this post! So much great warm colours and ethnic patterns! I love that!The shoe shops remind me of Sex And The City 2, hahaha.Cool outfit as usual!And all the rings <3 <3 <3Have a great day!Emily

  3. Suunds great. I watch them on my 20 in LCD monitor in full screen with the computer connected to a home sound system. Has that authentic TV look and feel. Just select a bunch of videos in a playlist and sit down for hours if you like. I do have DVI outputs on the computer so I can watch it on TV but there is quality degradation issues on a big screen.

  4. I do not even know how I stopped up here, but I thought this publish used to be good. I don’t understand who you’re however certainly you’re going to a well-known blogger should you aren’t already. Cheers!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

five × 5 =