Китоб мутолаа қилиш учун энг кенг имкониятлар

Скриншот (11.02.2016 13-05-50)

Ўқиш – илм-маърифат калитларидан биридир. Айни пайтда у жамиятга қўшилиб кетиш учун энг асосий сабаблардан бири ҳамдир. Бу борада олдингию ҳозирги ёзувчиларимиз ҳамда олимларимиз бир қатор фикр ва тавсияларни билдиришган. Жумладан, халқимиз “Китоб ўқиган одамнинг умри узоқ бўлади” дейди. Нега? Одатда китоб мутолаа қилган одам кўп ўйлайди, фикрлайди. Фикр мия фаолиятини кучайтиради, юракни ишга солади, қон юриши осонлашади. Бу эса одамнинг орган аъзолари мўътадил ишлашига олиб келади. Соғлом одам эса кўп яшайди.

Ушбу фикрларни илгари сурган ҳолда, ZiyoNET ахборот таълим тармоғи ўз имкониятларини янада кенгайтириш билан бирга, китобхонлар сонини кўпайтириш мақсадида китоблар фондини бойитишга катта аҳамият қаратиб келмоқда. Маълумки, ZiyoNET таълим тармоғининг Кутубхона бўлими ўқувчи талаба ёшлар учун жуда бой контент базасидир. Ўртача ҳисобда кутубхонага кунига ўттиздан зиёд таълимий электрон кўринишдаги китоб жойлаштирилади. Энг асосийси, ZiyoNET порталининг Tas-X доирасида ишлаши талаба ҳамда ўқувчи ёшлар учун жуда қўл келиши, шубҳасиздир. Зеро, китоблар онлайн тарзда ўқиш мумкинлиги каби, уларни бепул юклаб олиш имконияти ҳам мавжуд.

Қизиқарли янгилик! Кутубхона бўлимидаги “Бадиий адабиёт” бўлинмасидаги адабиётлар китобхон фойдаланувчилар учун айни муддаодир. Ушбу бўлимга ҳозирги кунгача 200 га яқин романлару, шеърий китоблар фойдаланувчиларга тақдим этилган. Китоблар ҳар хил жанрларда бўлиб, улар сирасидан Алишер Навоийнинг асарларидан тортиб, инглиз ва рус адабиётининг машҳур романларигача кўриш мумкин. ZiyoNET порталига ташриф буюринг, электрон кўринишдаги материаллар билан танишинг ва дилдан китоб мутолаа қилинг.

Севара Мирзахаджаева

2 Комментарии

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

three × 1 =