Бепул сайт яратишни истайсизми? Унда, олинг!

8ZiyoNET ахборот-таълимининг Республика маркази томонидан барча фойдаланувчи учун бепул сайт яратиш имкони берилганини эслатиш жоиз. Булар — сайт-сателлитлар бўлиб, WordPress кўпфойдаланувчилик движокда яратилади. Ушбу движокдан, асосан, блоглар яратилишида фойдаланилади, лекин кичик сирни очсак, ушбу движокда тўлақонли сайт яратилиши ҳам мумкин. Бунинг учун сайтингизнинг асосий бетини алоҳида безатиб, қайдларингизни эълон қилишингиз керак. Бундай ечим идоралар учун айни муддаодир.

Шахсий блог эса ўз лойиҳаларингизни йўлга қўйишингизда энг яхши воситадир. Зеро, бу орқали сиз ҳақингизда бутун дунё билиши баробарида ижодий ўсиш ва дўстлар қидирувини ҳам таъминлайди. Блог юргизмайдиган инсон ҳаёти зеркарли ва беҳуда ўтади, шу сабабли шахсий блогга эга бўлиш ва уни юргизиш – узоқни кўриб иш қилишдир.

Сайт яратиш учун, шунчаки, ZiyoNET таълим порталига кириб, ID.uz ёрдамида рўйҳатдан ўтиш кифоядир. Сайт яратиш учун порталнинг “Сайт-сателлитлар” бўлимига кириб, қоидалар билан танишиб чиқиш, домен номи ва янги сайт учун тоифа танлаш керак бўлади. Имкониятлар жуда кенг: сайтингизни безатиш учун ўнлаб кўриниш, созловчи меню, керакли хизматни яратиш учун виджетлар: архив, солнома, WWW.uz дан статистика ҳисоблагичи, бўлимлар, доимий бетлар, тег булутлари ва бошқалар.

Ҳар бир сайт учун 500 Мб ҳажмдаги диск жойи берилади, бу эса бепул сайт хизмати учун жуда яхши имконият. Кўплаб сурат ва мақолалар жойлаштиришингиз мумкин.

Сайт номи zn.uz кўринишида бўлади. Сайтни созлаш учун Қўлланма дан фойдаланишингиз мумкин.

Ҳозирги вақтда 18 418 та сайт-сателлит рўйхатдан ўтган. 2015 йил апрель ойининг бошидаги ҳисобга кўра бу кўрсатгич (бу ҳисобга кўра март ойининг бошига нисбатан 6,12% га ва йил бошига нисбатан 11,85%га кўпроқ) 16 814 тага етди. Энг кўп очилган сайт тоифалари Таълимий-мактаблар бўлиб, умумий 7702 та мактаб рўйхатдан ўтган.

Ўз сайтингизни яратинг, мақола ва суратларингизни эълон қилинг ва сиз, албатта, ўз ўқувчингизни топасиз!

Севара Мирзахаджаева

Ўхшаш мақолалар

А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ректорининг виртуаль қабулхонаси ўз ишини бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини

Ўхшаш мақолалар

Lang.uz порталидаги Акцияда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
Интерактив тарзда хорижий тилларни ўрганиш бўйича Lang.uz портали қишки таътиллар даврида совринли Акция ўтказилишини эълон

90 Комментарии

  1. Men 35 yillik ish tajribaga ega oliy toifali matematika o’qituvchisiman.Sayt yaratishdan maqsadim ,bilimim va tajribamni barcha hamkasblarim, o’quvchilar va matematikaga qiziquvchilar bilan baham ko’rish

    1. Ҳайрли кун! Ҳурматли фойдаланувчи, сайт яратиш тартиб ва қонун-қоидалари ҳақида батафсил маълумот ZiyoNET таълим порталининг сайт-сателлитлар бўлимида келтирилган. Шунчаки, ID.uz идентификацион тизимидан рўйхатдан ўтинг ва сайт яратинг.

    2. Салом ҳурматли фойдаланувчи! Сиз ўз билим ва тажрибаларингиз билан улашсангиз, барчани хурсанд қилган бўласиз. Зеро, математикага қизиқувчилар жуда кўп. Сайт яратишингизда муваффақият тилаб қоламиз.

    1. Салом Миршохид!Сайтингиз ахборотгга бой, дизайни ҳам чиройли. Қайноқ хабарларни кўпроқ жойлаштириш ва дўстларингиз билан улашишни маслаҳат бераман.

      1. ive uploaded a video apoaeximrtply 1hr ago but my friend say there search returned no results,is there a time period in which it takes to be allowed for public viewing?thnx

    1. Салом Миршоҳид! Сайтда 40 дан зиёд «THEME»лар киритилган. Сайтингизнинг админ панелига кирганингизда чап томондаги менюда Appearance>Themes тугмасини кўришингиз мумкин. Шу ердан ўзингизга керакли THEMEни танлашингиз мумкин.

    2. « aucune statistique officielle n’existe »Donc, c’est juste du commérage, n’est-ce pas ?C’est honteux qu’aucune statistique n’existe ; pourquoi ne pas y faire un sondage d’un échantillon de foyers avec de petits enfants, dans plusieurs villes de la région ?

    3. Maya, a friend of mine posted your blog website on fb last May and I have been hooked ever since. I am a pharmacist for a company that services cancer patients both young and old in the Buffalo area. I am unfortunately aware of the possibilty of childhood cancer. Even so, I have been deeply touched by your blog. I pray that if I am ever unfortunate enough for cancer to touch one of my 4 precious children, I am as proactive and forceful as you and your husband. YOU ROCK!!

    4. chala correct ga chepparu, «maja anubhavisthe gaani teliyadu» ani. Adento gaani, varsha kalamlo, nenu godugu lekunda adugu bayata pedithe varsham paduthundi 🙂 malli Auto lo kurchunte aagi pothundi. Godugu chetilo vunnappudu okka chukka kuravadu..rail reservation online lo eppudu chesina SL vasthundi. May be next time, we need to book it at the reservation counter!–Cine Valley

    1. Салом Нозима! Сизнинг ғоянгиз жуда яхши. Сайтингизни яратинг ва фикр алмашинг.

    1. Салом Шерали. Сиз ўз сайтингизни яратиб, истаган маълумотларингиз билан тўлдиришингиз мумкин. Сизнинг ғоянгиз жуда қизиқарли. Сайтингизни яратишда муваффақият тилаймиз.

    1. Салом ҳурматли фойдаланувчи! Сиз ўз сайтингизни исталган вақтда очиш имкониятига эгасиз. Сайт яратиш қўлланмалари ZiyoNET.uz порталининг сайт-сателлитлар бўлимида батафсил келтирилган.

  2. Ҳар бир сайт учун 500 Мб ҳажмдаги диск жойи берилади.
    menimcha shu ma`lumot noto`g`ri
    aslida har bir ID uchun 500MB joy beriladi deb yozish kerak edi
    nechta sayt ochsangiz ham 1ta ID dan hammasiga 500MB joy berilar ekan 🙁

    1. Салом Миршоҳид! Ҳар бир ID учун MB берилади. Энди 500MB эмас, 850MB берилади.

    1. Салом, сайтни яратиш бўйича қўлланма ZiyoNET.uz порталининг сайт-сателлитлар бўлимида батафсил келтирилган.

  3. Sevara opa, siz aytdingizki hozir 850 MB qilindi deb; ya`ni yangi ro`yxatdan o`tganlarga 850MB beriladimi yoki hammaga 850 qilindimi?
    So`raganimni sababi menda hali ham 500MB turibdida men hisoblab chiqsam jami 1500 ta maqola yozishim mumkin ekan, hozirda 3dan1 qismi to`lgan m-files001.id.uz meni ID im shuni 850 qilib berila iltimos o`zina ham bilsayna kerak OAV saytlarga joy ko`pro kerak bo`ladi chunki barcha xabarda rasm bo`ladi hozirda rasmlar soni 500 tadan juda ko`p. Oldindan rahmat 🙂
    Iltimosim chetda qolmaydi degan umiddaman

    1. Салом Миршоҳид, сиз томонингиздан m-files001 логинидан 2 та сателлит очилган: news24 ҳамда namangan-8-maktab. Уларнинг ҳар бирига 850 MB жой берилди.

    1. Салом Амриддин! Сизнинг сўровингиз тушунарсиз, зеро, бу ерда сўнгги қўнғироқ ҳақида маълумот берилмаган. Мақола сайт яратиш ҳақида.

    1. Салом Гавҳар, қандай муаммолар юзага келаётгани ҳақида батафсил маълумот ёзсангиз. Батафсил маълумотлар билан (8 371) 238-42-28 телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

    1. Салом ҳурматли Элбек, id.uz дан рўйхатдан ўтгач, ZiyoNET порталига авторизациядан ўтиб киринг ва «Сайт-сателлитлар» бўлимига кирсангиз, барча босқичлар батафсил ёритилганлигини кўришингиз мумкин.

  4. Man xayotni 1 kunga õxshataman tong saxar uyg’onganiz dunyoga kelishingiz kuning qoq ortasi soat 12 gacha bolgan vaq turmush qurgunizgacha bolgan yilaringiz 12 gacha yolgiz keldingiz qolgan vaqt juftingiz blan õtadi kech qurun uyquga ketasiz bu olamdan õtishingiz. wu sabab umirni 1 kunga ga qiyosladim.

    bu sozlarim kimgadir be mani boilgandir kimgadir yoqgan yoqgan bolsa klass yoqmagan bolsa kamentga yozaš

    1. Салом Миршоҳид! Сиз томонингиздан очилган сателлит номи ҳамда логинингизни ёзиб юборсангиз, муаммолар техник ходимлар томонидан кўриб чиқилади.

    1. Салом ҳурматли фойдаланувчи! Сиз ZiyoNET портали орқали бепул сайт-сателлит оча оласиз. Батафсил маълумотлар мақолада кўрсатилган.

  5. Assalomu alaykum! men id.uz da saayt yaratgandim ularga kirolmayapman. qanday kirsam bo’ladi. uni dizaynini yangilamoqchi va malumotlar joylashtirmoqchiedim. saytim imkonyat.zn.uz

  6. Mana shunaqa narsalarni nima keragi bor BEPUL suzini eshitgan odam bir kuraychi dib sayt yaratadi lekin uni yurgizomiydi kegin tashab quyadi bu sayt serverga qancha yuk dasturlash sayt yaratishni urgatuvchi alohida portal yaratib bu bloglar saqlanadigan serverdan boshqa serverga utkazish kere zero bloglar hozzirgidan tezro ishlasin.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

7 + sixteen =