Янгиланган WWW.UZ каталогида шахсий сайтларни бошқариш

www glav

Йиллар давомида, сайт эгалари ўзлари яратган сайтлари тавсифини ўзгартириш ва уларни каталог бўлимларига жойлаштириш имкониятини беришни сўраб келишган. Ниҳоят, уларнинг орзуси ушалди, энди яратилган воситалардан фойдаланишни ўрганишлари қолди, холос. Сизнинг сайтингиз WWW.UZ каталогида бор, дея фараз қилайлик ва сиз сайт тавсифини ўзгартиришни ҳамда каталогнинг бошқа бўлимига олиб ўтиб, статистиканинг бир қисмини бегона кўзлардан ҳимоя қилган ҳолда ёпиб қўйишни истайсиз. Буни биргаликда босқичма-босқич кўриб чиқамиз.1. Авторизация. ID.UZ сервисида рўйхатдан ўтган бўлишингиз кераклигини такрорлаш шарт бўлмаса керак. Зеро, UZINFOCOM марказининг барча лойиҳалари ва бошқа сайтларга кириш ID.UZ орқали амалга оширилади.
2. Авторизациядан сўнг менюда “Менинг сайтларим” банди пайдо бўлади, ушбу банд остида яна иккита банддан иборат “Қўшиш” ва “Бириктириш” пастки менюларни кўриш мумкин. Ушбу менюда сайтлар бириктирилгач, сизнинг сайтларингиз статистикасига ҳаволаси билан жойланади. Биз каталогда жойлашган сайтни бириктирмоқчимиз. (Мисол учун, banya.uz сайти танланди ва менда ушбу сайтга кириш имконияти мавжуд). Агар сиз каталогга янги сайт қўшмоқчи бўлсангиз, давомида модератор тасдиқлайдиган қўшиш шакли пайдо бўлади.

www2
3. «Бириктириш» банди танлангач, сайт доменини киритиш ойначаси очилади. Домен киритилгач, файл номи wwwuz-reshtml (7777 ўрнига сайтингизнинг ноёб рақами бўлади) кўринишда пайдо бўлади. Кейинги босқичда шу ном билан бўш файл яратиш лозим ҳамда уни сайтингиздаги ўзак папкасига жойлаб қўйиш керак (httpdocs папкаси). Файл мавжудлиги ушбу сайт учун сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингизни тасдиқлайди. Маълумотлар киритилгач, “Бириктириш” тугмасини босиш керак.
4. Энди сайтни созлашга ўтсангиз ҳам (таърифлаш ва каталогга жойлаш), керак бўлганда ҳисоблагич кодини ўзгартирсангиз ҳам ва ҳисобот кўринишини созласангиз ҳам бўлади.

www1

5. Масалан, биз кириш/чиқиш нуқталарини ҳамма кўришини истамаймиз. Ушбу чекбоксни белгилаймиз ва эслаб қоламиз.

www5
Авторизация жараёнида статистика менюсининг ушбу банди сиз учун очиқ, бироқ қолган барчага, шу ўринда ташриф буюрувчилар учун – йўқ.

www6
Умуман олганда, айтмоқчи бўлганларим шу эди. Осон ва қулай. Синаб кўринг, изоҳларингизни, фикр ва мулоҳазаларингизни қолдиринг.

Таржима қилди: Севара Мирзаходжаева

Ўхшаш мақолалар

Eng yaxshi veb-sayt g’oliblari aniqlandi
O’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining 2016 yil 23 martdagi 76-sonli buyrug’iga asosan o’tkazilgan “Xalq ta’limi

Ўхшаш мақолалар

“Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди
Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилиётган мазкур кўрик-танловнинг мақсади таълим-тарбия жараёнида замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни

2 Комментарии

    1. Салом Миршоҳид, ўчирилган сайтлар портал базасида сақланиб қолади, лекин уларни актив ҳолатга қўшиб бўлмайди.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

19 − 7 =