Янги домен худудида илк .бел сайти пайдо бўлди

bel

17 февраль сешанба куни тармоқда .бел зонасида илк кирилл ёзувли —“домены.бел” сайти ҳамда белорус тилидаги домены.бел сайти пайдо бўлди. Бу порталда ҳар бир интернет фойдаланувчиси Белоруссия Республикасининг янги кирилл доменли ҳудудидаги маълумотларни кўра олиши мумкин. 

ICANN (доменлар номи ва IP-манзилларни бошқарувчи ташкилот) нинг Сингапурдаги директорлар кенгашида янги кирил доменли ҳудуд яратилиши маъқулланганлиги ҳақида яқин кунларда хабар берилган эди ва кўриб турганимиздек, у расмий равишда ишга тушди.

Сайтларни бир неча босқичда рўйхатдан ўтказишади. Биринчи босқичда икки йил муддатга доменлар нархи 100 долларни ташкил этади. Ушбу босқич тахминан уч ой давом этади.

Кейинги босқич — аукцион, яъни “ким ошди” савдоси орқали сотув саналади. Аукциондаги доменлар нархи  тўғридан-тўғри регистраторга борувчи  30 долларни ташкил этади. Қолган пуллар эса, анъанага кўра, меҳрибонлик уйларига ўтказилади. Аукционда фақат “энг чиройли” доменлар сотувга қўйилади.

Бу босқич уч ой давом этиб, ундан сўнг доменлар эркин савдога
15 доллардан чиқарилади. Аввалги икки босқич барча рўйхатдан ўтказувчилар учун скрипт ёзган киберсквоттеровлардан ҳимояланиш учун яратилган.

Шуни айтиш жоизки, .бел доменларнинг таннархи ва бочқичлари муддати, илк рўйхатдан ўтишлар, шунингдек,  юридик шахслар ва савдо эгалари  учун буюртма бериш тартиби каби маълумотлар тез кунларда илк .бел доирасидаги белорус сайтларида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда қуйидаги кирилл доменлари мавжуд: .РФ, .УКР, .СРБ, .МОН ва .ҚАЗ.

Ўхшаш мақолалар

Eng yaxshi veb-sayt g’oliblari aniqlandi
O’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining 2016 yil 23 martdagi 76-sonli buyrug’iga asosan o’tkazilgan “Xalq ta’limi

Ўхшаш мақолалар

“Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди
Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилиётган мазкур кўрик-танловнинг мақсади таълим-тарбия жараёнида замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни

4 Комментарии

  1. I'm a follower on google friend connect as missyt_2000. This is a fantastic giveaway!I would style this dress with a chunky gold/red bracelet and necklace. And I'd wear fabulous strappy red shoes! And of course red lipstick!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan