Янгиланган WWW.uz нинг ҳисоб алгоритми ҳақида

www

Ваъда берганимдек, WWW.uz лойиҳасининг янги кўринишидаги аналитик алгоритми ҳақида гапириб ўтаман. Аввало, WWW.uz сайтининг янги талқини эски кўринишидан нимаси билан фарқланишини аниқлаб оламиз.

Сайтнинг энг биринчи талқини Узнет сайтлари ҳозиргидек оммабоп бўлмаган вақтда ишлаб чиқилган ва тизим архитектураси катта ҳажмли маълумотлар билан ишлашга мўлжалланмаган эди.

Вақт ўтиши билан бу серверлар қувватини ўстириш ва статистика анализаторининг кодини кўпоқимлиликка (платформа хусусияти) қайта ёзиш билан ўрни тўлдирилган – шу тарзда анализаторнинг кейинги кўринишлари яратилар эди, бироқ ўзгаришлар алгоритм таҳлил механизмини ўзгартирмаган, шунинг учун фойдаланувчиларга ўзгаришлар сезилмаган. Ҳозир жамлаш ва статистика таҳлили алгоритми бутунлай ўзгарган, ва у, гарчи қанчалик баландпарвоз эшитилса ҳам, ўзига хосдир – мақола давомида нима учунлигини тушунтираман. Агар аввал хизматнинг ишлаш самардорлиги бир архитектурали серверлар воситасида таъминланган бўлиб, барча кирувчи ҳамда қайта ишланган маълумотлар МББТ (СУБД)да сақланган ва PHP-скриптларда қайта ишланган бўлса, янги талқинда эса уларнинг аниқ вазифаларига тўлиқ мос келувчи архитектурали серверлар ишга туширилган. Шундай қилиб, сайтга киришда маълумотларни тез йиғилиши жадал кешловчи серверларга мурожаатлар проксировкаси ҳисобига таъминланади. Ушбу серверлардан анализаторлар фақат юқори даражали тилларда ёзилган керакли маълумотларни

олади – ҳар бири ўзига ҳос вазифасига мос равишда, қайта ишланган маълумотларни МББТ га жойлайди ва у ердаги маълумотлар WWW.UZ саҳифаларида ҳамда ҳисоблагичларда чиқарилади.

Аввалги анализатор хостларни – суткасига фойдаланувчиларнинг ягона IP-манзилларини ва хитларни – ҳар бир хост томонидан кўрилган саҳифаларни ҳисоблаган. Ҳисоблашнинг бундай усули объектив бўлмаган, чунки одатда битта IP-манзил орқали бутун бир корхонанинг ишчилари ёки фойдаланувчиларга фақат динамик IP-манзил берувчи маълум провайдерларнинг абонентлари тармоққа боғланадилар – кунига бир фойдаланувчининг IP манзили 2-5 марта ўзгариши мумкин, агарда худди шу IP-манзил орқали бошқа фойдаланувчи тармоққа кирса, бундай хост  ҳисобга олинмас эди. Сайтнинг янги талқинида мутахассислар айнан ушбу жиҳатни инобатга олган ҳолда ҳисоблаш алгоритмини ўзгартириб “хост” ни “ташрифлар”га алмаштирдилар: энди фойдаланувчининг IP-манзили ўрнига «User-Agent» браузери сарлавҳаси ва IP-манзилдан ташкил топган хеш-йиғиндиси ҳисобга олинади. Бундай ҳисоб усулининг хатолик даражаси шунчалик камки, уни кўриб чиқмаса ҳам бўлади. Сутка давомидаги хеш-йиғиндиси олдинги маълумотларга мос келган келгуси барча ташрифлар, янги ташриф эмас, фақат “кўриб чиқиш” сифатида ҳисобга олинади. Бу каби алгоритм Google Analytics статистикасини ҳисоблашда ишлатилади, фақат Google Analyticsда ташриф охирги фаолликдан сўнг 30 дақиқа умрга эга ва шу вақт ўтиши билан ташриф яна уникал (ноёб) деб саналади. Google Analyticsда ташриф ҳисоби ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин: https://support.google.com/analytics/answer/2731565?hl=ru

Албатта кўпчиликда нима учун Google Analytics ҳамда WWW.UZ таҳлил алгоритми ўхшаш бўлса, ташриф ҳисоблашда бу даражада сезиларли фарқ мавжуд? Деган савол туғилиши табиий. Бунинг барчасига сайтнинг янги талқинида барча ташриф параметрлари мураккаб валидациядан ўтиши жавоб бўла олади. Қоидаларга кўра валид бўлмаган (яъни маълум талабларга жавоб бермаган) «User-Agent» HTTP сарлавҳага эга ташрифлар анализатор томонидан ҳисобга олинмайди. Шунингдек, ресурс доменлари рўйхатига кирмайдиган доменда жойлаштирилган ҳисоблагичдан олинган маълумотлар қайта ишланмайди, яъни бошқа сайтга ҳисоблагич коди киритилганлиги учун мурожаатлар айланмаси ёки iframe ва шу каби ҳисоблагичи мавжуд саҳифалар юкланиши рад этилади. Қидирув тизимидаги ботлар (қидирув ўргимчаклари, краулерлар) томонидан келган сўроқлар ҳам маън қилинади, бу билан ҳисобга олинган ташрифлар сони ва кўрилган саҳифалар сони камаяди.

Тўхтанг! Агар шундай бўлса, нима учун WWW.UZ янги талқинининг ташриф буюрувчилар бўйича статистикаси Google Analytics статистикасига яқин маълумотларни кўрсатиб, кўриб чиқилган саҳифалар сонини эса нисбатан анча кам кўрсатади? — Ҳамма гап Tas-IXда. Ҳа, айнан трафикнинг Ўзбекистонлик алмашинув нуқтасида. Бинобарин, ташқи трафиклар фойдаланувчилар учун ҳануз қимматлик қилган пайтда, Tas-IXга кириш провайдерлар томонидан жуда мақбул тўлов асосида амалга оширилади, бу эса юридик шахслар томонидан ташқи трафиксиз, асосан, давлат хизмати сайтларидан лимитсиз фойдаланиш учун уланиш тенденцияси шаклланган. Фойдаланувчиларнинг бундай ташрифини Google Analytics ҳисоблай олмайди, чунки уларнинг браузеридаги ташқи интернетга кириш имконияти йўқлиги сабабли коди юкланмайди. WWW.UZ ҳисоблагичи эса жуда осон юкланади ва ташрифлар ҳақидаги маълумотларни UZINFOCOM марказига юборади. Google Analyticsдаги ташриф ҳамда саҳифани кўриш маълумотлари борасида юзага келаётган номуносибликлар шундаки, Google Analytics ташқи трафиксиз фойдаланувчиларни ҳисоблай олмайди, лекин қидирув ботлари ташрифини ҳисоблайди, WWW.UZ эса аксинча, ботларни чеклаб, Tas-IX фойдаланувчиларини ҳисоблайди.

Одатда, фойдаланувчилар ўзига ёқмаган сайтлардан чиқиб кетишади ва статистикада бор-йўғи бир-икки маротаба кўрганлиги қайд этилади, қидирув тизими ботлари эса саҳифага киришдаги барча ҳаволаларга ўтиб кетади ва биргина ташрифда бир нечта кўрганлик қайдини қолдиради. Шунинг учун WWW.UZ ўзига хос ноёб ва Узнет сайтлари статистикаси ҳисоби хизматида холис ҳисобланади.

Агар WWW.UZ да сайтингиз саҳифаларига бўлган ташрифлар сони жуда кам кўрсатилган бўлса, балки, сайтингиз мазмуни ва сифати ҳақида ўйлаб кўриш керакдир!

 

Муаллиф: Азиз Мадетов

Рус тилидан таржима қилди: Севара Мирзаходжаева

Ўхшаш мақолалар

“Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди
Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилиётган мазкур кўрик-танловнинг мақсади таълим-тарбия жараёнида замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни

Ўхшаш мақолалар

Chrome браузери учун WWW.uz қидирув тизимига эга бошланғич саҳифа
Агарда сиз Chrome браузерида ишласангиз(мазкур статистикага кўра бу энг оммабоп браузер),демак, WWW.uz қидирув тизимига эга

2 Комментарии

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

three × two =